• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель мамлакат муҳожирларини интеграция қилишда яхши натижаларга эришишига ишонишини билдирди. Бу ҳақда DW нашри ёзди.

    Манбага кўра, 2015 йилда Меркель ўн минглаб қочқинларга Германияга кириш имкониятини берган. Ўшанда у шундай деган: “Биз буни уддалаймиз.”

    Foto:
    Фото:AP

    Собиқ ҳукумат раҳбари АRD телеканали учун тайёрланган ҳужжатли фильмда мамлакат муҳожирларни интеграция қилиш масаласида сезиларли ютуқларга эришилганини ва бу борадаги ишлар давом этиши кераклигини айтган.

    “Бу (интеграция) — жараён. Аммо ҳозирги пайтга келиб биз кўп нарсага эришдик. Қилиниши керак бўлган ишларни эса давом эттириш зарур,” деган Меркель.

    Германияга 2015 йилда Болқон йўли орқали ўн минглаб қочқинлар кириб келган. Уларнинг умумий сони бир неча юз мингга етган. Меркель эса уларни мамлакатга қабул қилиш ҳақида фармон берган. Ўша даврда машҳур “Биз буни уддалаймиз” иборасини ишлатган.

    Кейинчалик бу ибора Меркелга нисбатан кесатиқ сифатида ҳам ишлатилган. Лекин у бу иборада ўзини назарда тутмаганини, балки “биз” дея немис халқига ишора қилганини тушунтирган.

    “Германия учун юз минглаб қочқинларни қабул қилиш оғир вазифа эмас эди. Мен бундай деб ўйламайман. Германия — кучли давлат,” деган у.

    Меркелнинг айтишича, бошқа муқобил йўл сифатида қочқинларни куч ишлатиб мамлакатга киритмаслик ҳам бўлган. Бироқ у ҳеч қачон бундай йўлдан боришга рози бўлмаганини таъкидлаган.

    Шунингдек, Меркель Сурия ва бошқа инқирозли минтақалар аҳолиси учун кўпроқ иш қилмаганини ҳам тан олган. Мигрантларни оммавий қабул қилиш ҳақидаги қарори эса, мамлакат ичкарисидаги консерватив партияларнинг оммалашувига олиб келган.

    Христиан-демократик иттифоқ партиясининг бош котиби Карстен Линнеман собиқ канцлернинг мигрантлар бўйича сиёсатини қониқарсиз деб баҳолаган.

    “2015 йилдан буён бизга 6,5 миллион мигрант келди, бироқ ҳозирда уларнинг ярмидан камроғи иш билан таъминланган. Буни, юмшоқ қилиб айтганда, қониқарсиз деб ҳисоблайман,” деган Линнеман.

    Жорий йилнинг июль ойида Германиянинг амалдаги канцлери Фридрих Мерс 2015 йил воқеаларига шундай изоҳ берган: “Бугун биламизки, у айтган соҳада биз аниқ уддалай олмадик.” Мерснинг фикрича, интеграция борасидаги рақамлар ҳам бу йўналишда нима содир бўлганини кўрсатиб турибди.

    Бугунги кунда эса Германия меҳнат бозорини қонуний меҳнат муҳожирлари билан тўлдиришга эътибор қаратмоқда.

    25 август, 18:55   Изоҳ (0)   645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машина бошқарувини 13 ёшли ўғлига топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:27

    Хорижлик дипломатлар Дональд Трамп даврида қонун устуворлиги сусайишидан хавотирда

    Дунё | 25 август, 22:05

    Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали билан мукофотланди

    Дунё | 25 август, 21:50

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35

    Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

    Дунё | 25 август, 21:20

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги тарихий обидалар билан танишди

    Ўзбекистон | 25 август, 21:06

    Германияда Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш ғояси ҳақида махфий ҳужжатлар эълон қилинди

    Дунё | 25 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.