Хитой чемпионатининг 23-турида 14 август, чоршанба куни «Шанхай СИПГ» жамоаси «Тянжин Теда»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Люй Венжюн шанхайликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 18-дақиқада Вагнер мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим дебютида Марко Арнаутович яна майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
71-дақиқада Ли Шенлун жамоасининг учинчи голини урди. Иккинчи бўлим аввалида майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов 85-дақиқада Сай Ҳуэйканнинг голига ассистентлик қилди. Ўйин якунланиши арафасида Аҳмедов дарвозабон устидан тўпни оширган ҳолда жамоасининг бешинчи голини урди.
«Шанхай СИПГ» 53 очко билан Хитой Суперлигаси мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Хитой Суперлигаси
23-тур
14 август, чоршанба
«Шанхай СИПГ»—«Тянжин Теда» 5:1
Голлар: 1:0 – 10 Венжюн, 1:1 – 18 Вагнер, 2:1 – 48 Арнаутович, 3:1 – 71 Шенлун, 4:1 – 85 Ҳуэйкан, 5:1 – 90 Аҳмедов.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)