УЕФА ташкилоти 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар уч нафар футболчини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Рўйхатдан «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ўрин олган.
Ғолиб номи 29 август куни эълон қилинади. Ўша куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)