«Барселона» клуби Ла Лига 1-туридан ўрин олган «Атлетик»ка қарши кечадиган баҳсга Лионель Мессисиз йўл олди, дея хабар қилмоқда Marca.
Шу тариқа, аргентиналик футболчи 2009 йилдан буён илк бор Испания чемпионатининг биринчи турида майдонга тушмайди.
2009 йилда Месси тиззасидан олган жароҳатини тўлиқ тиклаб олмаган ва каталонларнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан майдонга туширмасликни сўраган эди. У беш кундан сўнг бўлиб ўтадиган Аргентина термасининг ўйинига 100% тайёр ҳолда етиб боришни истаган эди.
Таъкидлаш жоиз, Месси Ла Лига биринчи турида жуда сермаҳсул ўйин кўрсатиб келаётган эди. Месси сўнгги тўққиз мавсумнинг еттитасида биринчи турда гол уришга эришган. Мазкур ўйинларда аргентиналик ҳужумчи жами 14 та тўп киритган.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетик»—«Барселона» учрашуви 16 августдан 17 августга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)