12 август, душанба куни футбол бўйича Россия Премьер лигасининг 5-тури доирасида «Ростов» ўз майдонида Самаранинг «Крилья Советов» клубини қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 33-дақиқада киритилди. Унга Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ростов» «Крилья Советов»ни мағлуб этиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Жамоа ҳисобида 5-тур баҳслари якунига кўра 11 очко мавжуд.
Қайд этиш жоиз, Шомуродов Премьер лигада кетма-кет 3 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга 24 ёшли ҳужумчи голлари сонини 4 тага етказиб олди. Элдор мусобақа тўпурарлари рўйхатида Артём Дзюба («Зенит») ҳамда Александр Соболев («Крилья Советов») билан биргаликда биринчи ўринни бўлишиб турибди.
5-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
РПЛ
5-тур баҳси
12 август, душанба
«Ростов»—«Крилья Советов» 1:0
Гол: 1:0 — 33 Элдор Шомуродов«Ростов»: Песьяков, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов (Логашов, 90), Еременко, Ионов (Глебов, 73), Байрамян (Зуев, 55), Попов, Норманн, Шомуродов
«Крилья Советов»: Рижиков, Карпов, Чернов, Анюков (Зиньковский, 70), Комбаров, Гаскан, Тимофеев, Кабутов, Гинсарь (Радоньич, 73), Канунников, Соболев (Голенков, 87)
Огоҳлантиришлар: Чистяков (63), Козлов (64), Песьяков (88)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)