Ўзбекистон терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов келажаги борасидаги саволларга жавоб берди.
– «Ростов» ушбу мавсум еврокубоклар учун кураша оладими?
– Ҳа, албатта. Курашамиз. Ҳозир бизда яхши таркиб бор.
– Яқинда агентингиз Россия Премьер лигасининг бошқа клубларидан таклифлар кўриб чиқилмаётганини ва фақат Европа варианти кўриб чиқилаётганини айтганди. Қайси лигани ёқтирасиз?
– Мен Европада тўп сурмоқчиман. Бу мен ва оила аъзоларимнинг орзуси. Кучли бешлик лигаларининг исталган бирида ҳаракат қилишни истайман. Бироқ ҳозир «Ростов» билан 4 йиллик шартномам бор, кетиш ҳақида ўйламаяпман.
– Барча вақтларнинг энг яхши ҳужумчиси?
– Менга ёқадиганлари Торрес ва Дрогба. Яна бири Роналдо — «сўйлоқ».
– Нимани орзу қиласиз?
– Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига йўл олиш ва у ерда ўйнашни, — дейди Шомуродов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)