• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Клопп—Гвардиола қарама-қаршилиги бошланди, «Тоттенҳэм» чемпионликка даъвогар, «Челси»да эса ишлар жойида эмас. АПЛ 1-тури тафсилотлари

    Футбол мухлислари орзиқиб кутган Англия Премьер лигасининг янги мавсумига ҳам старт берилди. 1-тур қизиқарли тўқнашувлар ва кўплаб голларни тақдим этди. «Дарё» тур тафсилотларини эътиборингизга ҳавола этади.

    «Ливерпуль»—«Норвич»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турни ўтган мавсум 99 очко билан чемпионликдан бебаҳра қолган Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» ўз майдонида «Норвич»ни қабул қилган ҳолда бошлаб берди.3 йиллик танаффусдан сўнг Премьер лигага қайтган «канарейкалар»нинг биринчи юриши эса омадли чиқмади. Учрашувнинг 7-дақиқасида Дивок Оригининг қанотдан узатган тўпини «Норвич» сардори Грант Ҳенли ўз дарвозасига йўллаб, «қизиллар»нинг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади. Орадан 12 дақиқа ўтиб, ўтган йилги «Олтин бутса» соҳибларидан бири мисрлик Муҳаммад Салоҳ ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Клопп шогирдлари бўлим охирига қадар Виржил ван Дейк ҳамда Дивок Оригиларнинг биттадан киритган голлари эвазига ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб келди. «Норвич» эса бу голларга иккинчи бўлимда фақатгина бир марта Пуккининг голи билан жавоб қайтарди.

    Шу тариқа «Ливерпуль» янги мавсумда ҳам мақсади жиддий эканлигини кўрсатди. Бироқ бу ғалаба «қизиллар»га унчалик татимагани ҳам рост. Боиси, жамоанинг асосий посбони Алиссон жароҳат олиб, 6 ҳафтага сафдан чиқди.

    «Вест Ҳэм»—«Манчестер Сити»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Янги мавсумда ҳам чемпионликка асосий даъвогар сифатида қаралаётган «Манчестер Сити» Лондонда «Вест Ҳэм» меҳмони бўлиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳисобни Габриэль Жезус очди. Гвардиола шогирдларини иккинчи бўлимда тўхтатиб қолишнинг умуман иложиси бўлмади. Раҳим Стерлинг ҳет-трикка эришган бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Серхио Агуэро ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Қайд этиш жоиз, шу куни Мануэл Пеллегрини жамоаси сафида ёзги трансферлар вақтида сотиб олинган Пабло Форналс, Себастиан Аллер Премьер лигадагини дебютини ўтказган бўлса, «Сити» сафида бундай имкониятга деярли 80 миллион еврога харид қилинган Родри Эрнандес эга бўлди.

    Учрашувдаги қизиқарли ҳолатлардан бири 86-дақиқада юз берди. Мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини Серхио Агуэро амалга оширди. Зарбани эса Лукас Фабиански қайтаришга эришди. Аммо учрашув ҳаками Майкл Дин VAR орқали пенальтини қайта тепилиши кераклигини кўрсатди. Боиси,пенальти тепилаётган вазиятда Фабианскининг иккала оёғи ҳам дарвоза чизиғидан илгарилаб кетганди. Серхио эса иккинчи уринишдан унумли фойдаланди.

    «Тоттенҳэм»—«Астон Вилла»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мавсум бошланишидан олдин «Тоттенҳэм» бу йил кучли тўртликка кириш учун эмас, балки чемпионлик учун курашишини таъкидлаган Маурисио Поччетино жамоаси Премьер лигага қайтган «Астон Вилла»ни мағлуб этишда қийналгани рост. Боиси, ўйинда ҳисобни 9-дақиқадаёқ очган «Вилла» бутун беллашув давомида ҳимояда ўта зич ўйин кўрсатди. Гол уришнинг ҳадеганда имкони бўлавермагач, Почеттино 64-дақиқада Кристиан Эриксенни ўйинга ташлади. 73-дақиқага келиб эса «шпорлар»нинг тарихдаги энг қимматбаҳо трансферига айланган Тангуй Ндомбеле узоқ давом этган ҳужумни чиройли зарбаси билан якунлади. Шундан сўнг катта саҳнага жамоа тўпурари Ҳарри Кейн чиқди. Англия терма жамоаси сардори 4 дақиқа ичида иккита гол уриб, «Тоттенҳэм»нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

    «Ньюкасл»—«Арсенал»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ёзги трансферлар вақтида янги футболчиларни сотиб олишга атиги 45 миллион фунти бор дея жар солинган, оқибатда таркибини 72 миллион фунтлик ўйинчи билан тўлдириб олган «Арсенал» мусобақанинг илк турида «Ньюкасл» меҳмони бўлиб, ғалаба билан ортга қайтди. Ўйиндаги ягона голни эса Мэйтленд-Найлзнинг ажойиб узатмасидан сўнг ўтган йилги «Олтин бутса»нинг уч соҳибидан бири бўлган Пьер-Эмерик Обамеянг словакиялик Мартин Дубравка қўриқлаётган дарвозага совуққонлик билан жойлаб қўйди. Шу куни Лондон клуби сафида Габриэль Мартинелли, Дани Себальос, Николя Пепелар Премьер лигадаги дебют учрашувини ўтказди.

    «Манчестер Юнайтед»—«Челси»

    Фото: Twitter/@ManUtd

    Фото: Twitter/@ManUtd

    Турнинг сўнгги ва сўзсиз марказий учрашуви Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечди. Унда Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» Фрэнк Лэмпард қўл остига ўтган «Челси» билан беллашди. Учрашувдаги дастлабки гол Маркус Рэшфорд томонидан киритилди. Рэшфорд ўзига нисбатан Курт Зума тарафидан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Биринчи бўлимда «Челси» анча фаоллик кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи бўлим эса тўлиқлигича «қизил иблислар»га аталди. Аввалига Андреас Перрейранинг узатмасини янги мавсумда яна 9-рақам эгасига айланган Антони Марсьяль Кепа дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд клубдан кетиши мумкинлиги овоза қилинаётган Пол Погбанинг майдон марказидан узоқроқ ҳудуддан узатган заргарона пасидан сўнг ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Учрашувдаги сўнгги гол ҳам Пол Погбанинг қойилмақом юришидан сўнг киритилди. Ёзги трансферлар вақтида харид қилинган Дэниэл Жеймс захирадан майдонга тушиб, Премьер лигадаги дебют ўйинини гол билан нишонлади.

    Ўйинларда киритилган барча голларни @daryo_sport Telegram каналида томоша қилиш мумкин.

    Шу тариқа Англия Премьер лигасининг 1-тури ўз ниҳоясига етди. Кейинги тур тафсилотлари орқали ғойибдан кўришгунча деб қоламиз, азиз мухлис.

    АПЛ

    1-тур баҳслари

    9 август, жума

    «Ливерпуль»—«Норвич» 4:1

    Голлар: 1:0 — 7, автогол, Ҳенли, 2:0 — 19 Салоҳ, 3:0 — 28 ван Дейк, 4:0 — 42 Ориги, 4:1 — 64 Пукки

    10 август, шанба

    «Вест Ҳэм» – «Манчестер Сити» 0:5

    Голлар: 0:1 – 25 Габриэль Жезус, 0:2 – 51 Стерлинг, 0:3 – 75 Стерлинг, 0:4 – 86, пенальти Агуэро, 0:5 – 90+2 Стерлинг.

    «Борнмут»—«Шеффилд Юнайтед» 1:1

    Голлар: 1:0 — 62 Мифем, 1:1 — 88 Шарп

    «Бёрнли»—«Саутҳэмптон» 3:0

    Голлар: 1:0 — 63 Барнс, 2:0 — 70 Барнс, 3:0 — 75 Гудмундссон

    «Кристал Пэлас»—«Эвертон» 0:0

    «Уотфорд»—«Брайтон» 0:3

    Голлар: 0:1 — 28, автогол, Дукуре, 0:2 — 65 Андоне, 0:3 — 77 Мопе

    «Тоттенҳэм»—«Астон Вилла» 3:1

    Голлар: 0:1 — 9 Макгинн, 1:1 — 73 Ндомбеле, 2:1 — 86 Кейн, 3:1 — 90 Кейн

    11 август, якшанба

    «Лестер»—«Вулверҳэмптон» 0:0

    «Ньюкасл»—«Арсенал» 0:1

    Гол: 0:1 — 58 Обамеянг

    «Манчестер Юнайтед»—«Челси» 4:0

    Голлар: 1:0 – 18, пенальти Рэшфорд, 2:0 – 65 Марсьяль, 3:0 – 67 Рэшфорд, 4:0 – 81 Жеймс.

    12.08.2019, 15:27   Изоҳ (0)   28622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рафаэль Надаль фаолиятидаги 83-совринни қўлга киритди

    12.08.2019, 09:20

    «Реал» ўртоқлик ўйинида «Рома»га ютқазиб қўйди

    12.08.2019, 09:17

    «Пахтакор» ва собиқ СССР афсоналари ўртасидаги ўйин жанговар дуранг билан якун топди

    11.08.2019, 23:54

    «Пахтакор-79»: 11 август фожиасига 40 йил тўлди

    11.08.2019, 22:02

    Сульшер Лэмпардга қарши. «Манчестер Юнайтед»—«Челси» тўқнашуви ҳақида

    11.08.2019, 16:58

    Суперлига. «Пахтакор» «Бухоро»ни йирик ҳисобда енгди, ОКМК Наманганда ғалабага эришди

    10.08.2019, 22:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистондаги ОТМларнинг кундузги таълим шаклида қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 19 май, 22:21

    Абу-Дабида тўлиқ ҳайдовчисиз роботаксилар синовдан ўтказилмоқда 

    Дунё | 19 май, 22:10

    Ўзбекистонда тўрт ойда қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 21:55

    Бразилиялик олимлар табиий қариш ва деменция билан боғлиқ бузилишларни бартараф этишга қодир молекулани аниқлашди

    Дунё | 19 май, 21:45

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    Лайфстайл | 19 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.