«Арсенал» ҳужумчиси Алекс Ивоби фаолиятини «Эвертон»да давом эттиради. Бу ҳақда Ливерпуль клубининг расмий сайтида эълон қилинди.
23 ёшли нигериялик трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар Ливерпулга кўчиб ўтди. Томонлар 2024 йилгача шартнома имзолади.
Маълум бўлишича, лондонликлар тарбияланувчиси сотувидан 35-40 миллион фунт атрофида маблағ ишлаб олади.
Маълумот учун, Ивоби 4 мавсум давомида Англия Премьер лигасида 100 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ҳамда 19 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)