Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэль Жезус Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) томонидан икки ойга дисквалификация қилинди, дея хабар қилмоқда Goal.
Жезус Америка Кубоги финалидаги ҳаракати учун жазоланган. Эслатиб ўтамиз, Габриэль Перуга қарши ўйин пайтида қизил карточка олганди. Шундан кейин майдонни тарк этар экан сув идишини тепиб юборган ва бош ҳакам фойдаланадиган видеотакрорлар кузатув кабинкасига мушт билан зарба берган.
Шу тариқа, Жезус яқин икки ой ичида Бразилия терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу вақт оралиғида «пентакампеонлар» расмий ўйин ўтказмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!