Ўзбекистон терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга ЦСКАдан таклиф тушган, дея хабар қилмоқда «Спорт-Экспресс».
Бироқ ростовликлар клуби бунга рад жавобини берган. Шунингдек футболчининг ўзи ҳам «армиячилар» сафига ўтишни истамаган.
«ЦСКА — Россиянинг ҳурматга эга жамоаларидан бири, аммо билан ҳозирча РПЛ клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқмаяпмиз. Элдорнинг мақсади — Европада ўзини синаб кўриш. Бундай таклифлар ҳам бор. Бироқ биз «Ростов»ни ҳурмат қиламиз ва трансфер ҳақидаги масалаларни жамоанинг ўзи кўриб чиқиши керак деган фикрдамиз», — дейди футбочининг вакили.
Шомуродов Россия Премьер-лигасида ушбу мавсумида 4 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 бор голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!