«Манчестер Сити» клуби «Ювентус»дан Жоау Канселуни сотиб олди. Бу ҳақида туринликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Португалиялик футболчи «шаҳарликлар» билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Канселу «Сити» сафида 27-рақам остида ҳаракат қилади.
Келишув доирасида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Данило туринликлар сафига ўтди. У билан 2024 йилга қадар битим тузилди.
«Ювентус» расмий сайтида тақдим этилган маълумотга кўра, Канселу 65 миллион еврога сотиб юборилган, Данило эса 37 миллионга харид қилинган. Тўловлар икки клуб томонидан уч йил ичида амалга оширилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!