«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз «Арсенал»га ўтди. Бу ҳақда «тўпчилар»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Шартнома шартлари очиқланмади.
Футболчининг трансфер нархи тахминан 8 миллион фунтга баҳоланмоқда. 32 ёшли бразилиялик билан тузилган шартнома эса 2 йилга мўлжалланган. Луиз «Арсенал»да 23-рақам остида тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик 2011—2014 йилларда, шунингдек, 2016—2019 йиллар мобайнида «Челси» шарафини ҳимоя қилди. Унинг ҳисобида 248 та учрашувда 18 та гол мавжуд.
Маълумот учун, Давид Луиз «кўклар» билан биргаликда Англия чемпионига айланди. Шу билан бирга Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасида ғолибликни қўлга киритди ва икки бор Англия Кубогига эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)