Мексика зарбхонаси дўконидан 50 миллион песолик (2,6 миллион доллар атрофида) соат ва тангалар ўғирлаб кетилди.
3 нафар жиноячи Мехиконинг нуфузли ҳудудидаги дўконга кундуз пайти ҳужум қилгани айтилмоқда. Улар қўриқчини қўрқитиб, омборлардан бирига кириб боргани айтилмоқда.
Талончилар қиймати 50 миллион песога тенг қимматбаҳо соатлар ва эсдалик тангаларини ўмарган ва шундан сўнг мотоциклларда яширинган.
Ҳозирда юзлари кузатув камераларига тушган жиноятчилар қидирилмоқда.
Изоҳ (0)