Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция амалга оширилмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
«Милиция ходимлари собиқ президентни қўлга олиш бўйича операция бошлади», — дейилади хабарда.
Июнь ойи охирида Қирғизистон бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент Алмазбек Атамбаев махсус комиссия томонидан кўрсатилган олти жиноятнинг бештасига алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.
9 июль куни гувоҳ сифатида чақирилган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармасига келмагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)