Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг уйи жойлашган Қўй Тош қишлоғида 2 соат давом этган махсус амалиёт тугади.
Knews’нинг хабар беришича, Алмазбек Атамбаев қўлга олинган ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб кетилган.
Махсус амалиёт чоғида юз берган отишма оқибатида ўнлаб кишилар жароҳат олган. Уларни тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган.
Изоҳ (0)