Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида махсус амалиёт бошланди, деб хабар берди «РБК».
Собиқ президентнинг уйи махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар томонидан қамал қилинган ва отишма бошланган. Атамбоевнинг дала ҳовлисида унинг тарафдорлари ва журналистлар тўпланган. Отишма бошлангач, ўнлаб киши жароҳат олгани айтилмоқда. Жароҳатланганларга тиббий ходимлар ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)