Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг қизи Алия Шагиева отасининг Қўй-Тошдаги қароргоҳида эканлигини ёзиб қолдирди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
«Юзага келган вазиятга изоҳ бермоқчиман:
Менинг отам ҳеч қаерга қочиб кетгани йўқ, уни қўлга олишгани ҳам йўқ, унинг хавфсиз ҳудудда эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам ёлғон. У ҳалигача Қўй-Тошда.
Ҳеч қачон сиёсатга аралашмаганман ва юз бераётган ҳодисалар ҳақида маълумотга эга эмасман. Қўй-Тошдаги уйимиз атрофида вертолётлар учяпти. Одамлар учун интернет ва алоқа узиб қўйилаётганини тахмин қиляпман. Телефоним ҳам яхши ишламаяпти. Менга ҳеч ким қўнғироқ қила олмаяпти. Оилам ва жабрланган инсонлар учун жуда ҳам қўрқаяпман. Мен ўз фуқаролик позициямни кўрсатдим», — деб ёзади Алия Шагиева.
Бу пайтда эса Атамбоевнинг уйи яқинидаги қурилишда отишма бошланди. Отишма оқибатида ёнғин юзага келган.
Изоҳ (0)