Покистоннинг Бахали қишлоғида йўлбарс чой плантацияларида ишлаётганларга ташланди ва уларни ўлдирди, деб ёзмоқда Northeast Now.
Маълум бўлишича, воқеа 5 август куни содир бўлган. Йўлбарс аввал Анти Пража исмли 26 ёшли аёлга ташланган. Унинг ёнида бўлган бошқа ишчилар йўлбарсни қўрқитиб ҳайдаган. Шундан сўнг у ўлжасини ташлаган. Аёл юз ва кўкрак жароҳатлари билан касалхонага олиб келинган.
Маҳаллий ҳукумат йўлбарсни тутмоқчи бўлган, лекин у ўрмонга яширинишга ва шу плантациядаги яна 3 кишига ҳужум қилишга улгурган. Улар оғир жароҳатлар билан касалхонага олиб келинган.
Маҳаллий ўрмончилардан бири бу йўлбарс эмас, қоплон деган фикрда. Унинг айтишича, Бенгал йўлбарси бу ерларда бўлмайди.
Изоҳ (0)