Тожикистонда 1 август куни Opel Astra машинаси Панж дарёсига қулаши оқибатида ундаги йўловчилар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus».
Бахтсиз ҳодиса Шохин туманидаги Яхчипуна деган жойда содир бўлган. Машина ҳайдовчиси 47 ёшли Беҳзод Валиев Душанбедан Хорог шаҳрига кетаётган бўлган. Йўлда бошқарувни йўқотган ва машинаси Панж дарёсига қулаган.
Оқибатда ҳайдовчи ҳам, ундаги 4 нафар йўловчи чўкиб кетган. Ҳозирда уларнинг жасадлари қидирилмоқда.
Аввалроқ Тожикистоннинг Шаҳристон довонида рўй берган ЙТҲда 42 яшар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)