Олмаотада содир бўлган оммавий йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши жароҳат олди, деб хабар беради Tengrinews.
Авария шаҳарнинг Райимбек ва Байзаков кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, автомобиллар светафорнинг қизил чироғи ёнгани сабаб тўхтаб турган. Шу вақтда Mitsubishi Carisma ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра бошқарувни йўқотиб, чорраҳада турган автомобиллар олдига тўхташ ўрнига, Мitsubishi Galant’га бориб урилган. Натижада Galant олдида турган Lexus’ни пачоқ қилган. Lexus зарба оқибатида Toyota Land Cruiser Prado билан тўқнашув содир этган.
Оммавий авария оқибатида уч кишига жароҳат етган бўлиб, уларнинг барчаси шифохонага етказилган.
Кейинроқ, аниқланишича, ЙТҲ сабабчиси маст ҳолатда бўлган.
Изоҳ (0)