АҚШ разведкаси Шимолий Корея ҳудудидан номаълум снарядлар учирилганини аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Айнан қанча снарядлар учирилганига ойдинлик киритилмаган, бироқ таъкидланишича, ракеталарнинг учирилиши Шимолий Америкага ҳеч қандай хавф туғдирмаган.
Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, синов бундан олдинги сценарийларга мос равишда амалга оширилган.
31 июль куни ҳам КХДР бир нечта снарядларни учиргани ҳақида хабар тарқалганди, ундан бир ҳафта олдин эса Шимолий Корея яқин масофага мўлжалланган иккита баллистик ракетани учирганди.
Изоҳ (0)