28 июль куни Россияда ҳарбий денгиз флоти куни нишонланди. Шу муносабат билан Россиянинг «Шимолий пойтахти»да ҳарбий денгиз флотининг тантанали паради бўлиб ўтди, деб хабар беради Sputnik.
Парадда Россия президенти Владимир Путин нутқ сўзлаб, ҳарбий хизматчиларни табриклади. Президент ўз нутқида Россия ўзининг такрорланмас таркибдаги денгиз флотини қуриши ва ушбу флот дунёнинг исталган нуқтасида мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга қурби етишига ишонч билдирди.
Шундан сўнг 4000 нафар денгизчи бош қўмондон олдидан тантанали саф тортиб ўтди. Ҳарбий параднинг сувда бўлиб ўтган қисмида 40 та ҳарбий кема ва 41 та ҳарбий ҳаво кемаси иштирок этди.
Изоҳ (0)