Исроил ва АҚШ ҳарбийлари Аляскада коинотдаги нишонни бориб ура оладиган «Хэц-3» ракетага қарши мудофаа мажмуасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазирлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, икки мамлакатнинг ҳамкорликдаги ишланмаси турли хатарларни бартараф этишга қаратилган.
Исроил идораси хабарига кўра, «Хэц-3» атмосферадан ташқаридаги баллистик ракеталарни муваффақиятли тутиб олган.
«Ижро мукаммал бўлди — ҳар сафар айни нишонга бориб урди», — деди Исроил ҳукумати раҳбари ва мудофаа вазири Биньямин Нетаньяху.
Изоҳ (0)