Нигерия шимоли-шарқида «Боко ҳарам» жангариларининг ҳужуми оқибатида 65 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Маҳаллий расмийларга кўра, жангарилар мототциклларда Борно штатидаги қишлоқлардан бирига келган ва дафн маросимидан қайтаётган одамларга қарата ўт очган.
Ҳодисада тинч аҳоли вакилларидан яна камида 10 нафари жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)