Арманистон Олий суд кенгаши мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарянни озод қилган судья Давид Григорянга нисбатан жазо чорасини қўллади, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, кенгаш судья Григоряннинг ваколатини тўхтатиб қўйишга қарор қилган. У 2019 йилнинг май ойида Арманистоннинг собиқ президентини тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ республикасининг етакчилари кафиллиги остида озод қилган эди.
Арманистоннинг собиқ президенти 2018 йил июль ойида намойишларни тарқатиб юборишда биринчи марта ҳибсга олинган. Бир ой ўтгач, у қамоқдан озод этилган, чунки апелляция суди Кочаряннинг собиқ давлат раҳбари сифатида иммунитетига эга эканлигини кўрсатган. Бироқ 2018 йилнинг декабрида у яна қўлга олинган. Апрель ойи охирида Арманистон Бош прокуратураси Кочарян иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлаган; 13 май куни иш суд томонидан кўриб чиқила бошланган.
Роберт Кочарян 1998 йилдан 2008 йилгача Арманистон президенти лавозимида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)