Forbes Ўзбекистон делегациясининг АҚШга сафари якунларига бағишланган материални эълон қилди.
Мақола муаллифи Мелик Кайлан Манхэттенда бўлиб ўтган «Ўзбекистон капитал бозори имкониятлари» форумида бўлган. Инглиз тилидаги капитал қўйилмаларнинг инвестициявий имкониятларига бағишланган тақдимотларнинг очиқлиги ва ишонтира билганини қайд этган. Мамлакатда юз бераётган ўзгаришларни намойиш этувчи шаффофлик тадбирнинг бошидан охиригача ҳукмронлик қилган.
Кайлан форумда иштирок этган америкаликлар билан суҳбатлашиб, улар ижобий таассуротда эканликлари ва жиддий ишлар билан шуғулланиш ниятида эканликларини пайқаган. Биринчи галда бу Uoll-Strit молиявий компанияларига тегишли. Уларнинг умумий баҳоси якдил: Ўзбекистон тобора очилиб бормоқда.
Изоҳ (0)