Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, ҳафта охирига бориб республикада ҳаво бироз салқинлашади, деб ёзади UZ24.
«Ўзбекистон ҳудудига ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 22-27, кундузи 36-41, жанубий ва чўл ҳудудларида 43 даражагача кўтарилади», деб хабар қилади «Ўзгидромет».
2 август куни шимолий ҳудудлар, 3 ва 4 август кунлари бутун республикага Поволжье ҳудудидан нам ва салқин ҳаво оқимининг кириб келиш натижасида бироз муддат давомида ҳаво ҳарорати пасаяди.
Республика бўйлаб ҳарорат кундузи 30-35, қолган ҳудудларда – 34-39 даражани ташкил қилади.
Изоҳ (0)