Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги болалар майдончасида отишма юз берди. Бу ҳақда «Vesti.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида бири киши — 38 яшар эркак ҳалок бўлган, 7 киши яраланган. Улардан айримларининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда.
Номаълум шахс анъанавий «Қариялар куни» нишонланаётганда ўқ узган. Жиноятчининг қуроли топилган, бироқ ўзи ҳали қўлга олинмаган.
Изоҳ (0)