Ой Ердан узоқлашаётгани сабабли сайёранинг айланиши секинлашмоқда ва бу кучли ҳамда давомли зилзилаларга олиб келмоқда. Бу ҳақда NASA мутахассиси Метью Фанк маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».
Мутахассисга кўра, ҳозирда Ой ҳар йили Ердан 4 сантиметрга узоқлашмоқда. Бунинг оқибати ўлароқ, Ер айланиши тезлиги пасайиши янада кучли зилзилаларга олиб келиши мумкин.
Олимларнинг қайд этишича, ХХ аср аввалидан бери сайёра йилига 25 дан 30 тагача кучли ер тебранишини бошидан кечирган 5 та давр бўлган. Уларнинг барчасида Ер айланиши тезлиги камайгани кузатилган.
Изоҳ (0)