• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нима учун Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рўйхатига киритилмаган? Инновацион ривожланиш вазирлигининг баёноти

    Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рўйхатига киритилмагани юзасидан баёнот берди.

    Жорий йилнинг 24 июль куни АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 2019 йил учун мамлакатларнинг инновацион ривожланиш ҳолатини кўрсатувчи Глобал инновацион индекс (ГИИ) эълон қилинди. Ушбу рейтингда жаҳоннинг 129 та давлати қамраб олинган бўлиб рўйхатнинг биринчи ўринини Швейцария эгаллаган, ундан кейин Швеция, АҚШ, Нидерландия ва Буюк Британия етакчилик қилган. Мазкур рейтинг билан танишган ҳар қандай ўзбекистонлик ва хориждаги ватандошларда яқин қўшни мамлакатлар Қозоғистон (79-ўрин), Қирғизистон (90-ўрин) ва Тожикистон (100-ўрин) бу рўйхатда бўла туриб, нима учун Ўзбекистон четда қолган, деган асосли савол пайдо бўлиши табиий.

    Жорий йилнинг 24 июль куни эълон қилинган Глобал инновацион индекс 2019 йил деб қайд этилган бўлса-да, аслида у 2008 йилдан бошлаб олинган статистик ва бошқа маълумотларга асосланган ҳолда тайёрланган. Тақдим этиладиган маълумотлар миқдор кўринишидаги ва сифат кўринишидаги кўрсаткичлардан ҳамда сўровномалардан иборат бўлади.

    Қайд этиш жоизки, тўлиқ шаффофликни таъминлаш мақсадида мамлакатларнинг ГИИ рейтинги рўйхатига киритилиши учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотлар тўғридан-тўғри рўйхатдаги давлатларнинг ўзидан олинмайди. Маълумотлар Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти (WIPО), Халқаро Энергия Ташкилоти (IEА), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO), Бирлашган Миллатлар Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти (UNIDО), Халқаро Савдо Ташкилоти (WТО) каби халқаро ташкилотлар ва Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISО), HIS Markit, Bureau van Dijk, ZOOkNIC Inx, Thomson Reuter ва Wikimedia Foundation каби ташкилотларнинг маълумотлари асосида жамланади.

    Бу йил ўн иккинчи марта эълон қилинган ГИИ солиштирма таҳлилнинг глобал воситаси бўлиб, инновацион соҳада давлат сиёсатини юргизаётган шахслар ва идораларга иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг бош омилларидан бири сифатида инновацион фаолиятни рағбатлантириш механизмларни аниқлашга ва баҳолашга кўмак беради. Юқорида таъкидлаганганидек, ГИИ 80 та параметр (индикатор) асосида баҳоланади, жумладан, масалан, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини инвестициялаш даражаси, патентлар ва товар белгиларини рўйхатдан ўтказишга халқаро аризалар сонидан бошлаб, янада замонавий кўрсаткичларгача, масалан, яратилган мобил иловалар сони ва юқори технологияли маҳсулотларнинг экспорт даражасигача инобатга олинади.

    Ўтган йили 3-чорагида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2019—2021 йиллар учун Инновацион ривожланиш стратегияси (Стратегия) асосида ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» юртимиз инновацион экотизимини шакллантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, муайян соҳаларни ислоҳ этишга қаратилган. ГИИ асосида 81 та параметр (индикатор) иборат «мақсадли кўрсаткичлар» ҳам тасдиқланиб, ҳар бир кўрсаткич республиканинг тегишли вазирлик ва идораларига ўз ваколатлари доирасида бириктирилган. Фармонга асосан «мақсадли кўрсаткичлар»га бириктирилган ҳар бир вазирлик ва идораларга тегишли кўрсаткичлар бўйича 3 йилга режалаштирилган «Ривожлантириш дастури»ни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

    Ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасини ГИИ рўйхатига киритилиши бўйича амалий ишларни олиб бормоқда. Жумладан, ГИИ халқаро рейтинги асосчилари ва юқорида қайд этилган халқаро ташкилотлари билан бир қатор учрашувлар ва музокаралар олиб бориш орқали ҳозирги кунга қадар Ўзбекистоннинг рейтингга киритилиши учун тўсиқ бўлиб турган муаммолар ўрганилди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Инновацион экотизимнинг шаклланишида ва ГИИ рейтингида юқори ўринни эгаллашга омил бўла оладиган муҳим масалалардан ҳисобланган инновация соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Республикада илмий ва илмий-техникавий фаолиятни тартибга солишнинг қонуний асосини таъминлаш, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчиларни ҳуқуқий кафолатлаш, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларнинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги ҳамда «Инновацион фаолият тўғрисида» қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари вазирлик ташаббуси билан 20 дан ортиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Уруғчилик тизимининг тубдан янги модели жорий этилди, унинг қонуний асосини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисидаги» Қонуни қабул қилинди, янги ташкил этилаётган тўқимачилик кластерларига уруғчилик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилди, уруғчиликка ихтисослашган кластерларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига хусусий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш тизими ташкил этилди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг ГИИ рейтингга киритилиши учун тўсиқ бўлиб турган муаммоларга ечим бўлади.

    Бундан ташқари, 2015 йил ГИИ рейтингида инновация ва илмий ишланмаларни молиялаштириш билан боғлиқ индикаторларда хам пастки ўринларни эгаллаган эди. Шу муносабат билан, Вазирлик томонидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида танловларни ўтказиш ва илмий-техник лойиҳаларни танлаб олишнинг янги самарадор механизми жорий этилди, бунда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг аниқ муаммоларини илмий ечимига қаратилган долзарб тематик мавзулар бўйича мунтазам равишда танловларни эълон қилиб бориш амалиёти татбиқ этилди. 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида янги механизм бўйича ўтказилган танловлар натижаларига кўра жами 78,6 млрд сўмлик 95 та илмий-техник лойиҳаларнинг молиялаштирилиши таъминланди. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида умумий қиймати 349,3 млрд сўмлик жами 1480 та фундаментал, амалий лойиҳалар ва инновацион ишланмаларнинг бажарилиши таъминланмоқда. Жорий йилнинг июль ойида Буюк Британиянинг PETROMARUZ компаниялар гуруҳи билан келишувга асосан Ўзбекистонда илк бора хусусий сектор илм-фанга оид грант лойиҳаларини молиялаштириш учун дастлабки инвестиция киритди. Буларнинг бари 2021 йилга бориб эса илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфланадиган давлат харажатларини ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 0,8 фоизига етказишга эришилади (ҳозир 0,2 фоиз).

    Венчур молиялаштириш тартибини белгилаш мақсадида 2018 йилнинг 24 ноябрь куни «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Бугунги кунда 2 та инвестиция компанияси — Венчур Капитал Инвест ва Ўзбекистон—БАА инвестиция компаниялари ташкил этилди.

    Инновацион экотизимнинг шаклланишида ва ГИИ рейтингида юқори ўринни эгаллашга омил бўла оладиган яна бир муҳим масалалардан бири бу инфратузилмаларнинг (технопарклар, бизнес акселераторлар ва ҳоказолар) керакли даражада шаклланмаганлиги. Кейинги йилларда Ўзбекистонда қатор технопарклар, илмий-тадқиқот марказлари, стартап акселераторлар ва инкубаторлар ташкил этиляптики, буларнинг бари юртимиз инновацион тизимининг шаклланишига ва ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда.

    Жумладан, «Яшнобод» инновацион технопарки Вазирлик тасарруфига олинди ва технопаркнинг 23 та резидентлари томонидан 3,1 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, кимё технологиялари, машинасозлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун йўналтирилди. Бундай марказлар нафақат пойтахтда, хусусан, республиканинг чекка ҳудудларида ташкил этилаётгани аҳамиятга моликдир. Хусусан, Урганчда ўн беш кун аввал ташкил этилган «Хоразм» технопарки Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион имкониятларининг ошишига хизмат қилади. Аҳолини офлайн тарзда ахборот ресурс базасидан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида республикамизнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактаблар, ОТМлар ва жамоат гавжум бўлган жойларга 100 дона «Q-Box» мосламалари ўрнатилди.

    Ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Ҳиндистон ва Хитой компаниялари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази фаолияти ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Миллий университетида касбий таълим, малака ошириш, тор мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш бўйича хизматларни кўрсатишга мўлжалланган NAPA EDU HUB (барча ўқув марказларини бирлаштирувчи ягона Академия) фаолиятини бошлаш арафасида.

    2018 йил сентябрда Ўзбекистондаги илк Илмий лойиҳалар акселератори — C.A.T. Science Accelerator ташкил этилди. Тадбир финали жорий йилнинг 7 май куни Илғор технологиялар марказида бўлиб ўтди. Акселераторга 130 та ариза келиб тушиб, улардан финалгача 17 та жамоа қолди. Мазкур жамоалардан 10 та энг яхши жамоа танлаб олиниб «Стартап» лойиҳалар танловида иштирок этишлари учун тавсия этилди.

    Халқаро илмий-техник ҳамкорлик доирасида 8 та давлат билан жами 38 та қўшма илмий-техник лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Ўзбекистон-Беларусь» ҳамкорлигидаги жами 15 та лойиҳа, «Ўзбекистон-Германия» ҳамкорлигидаги жами 6 та лойиҳа, «Ўзбекистон-Россия» ҳамкорлигидаги жами 17 та лойиҳа бажарилмоқда.

    Инновацион ривожланиш соҳасидаги илмий ишларни мунтазам чоп этиш ҳамда дунёдаги инновацияларни кенг оммага ва ёшларга даврий тарғиб қилиб бориш учун «Илм-фан ва инновацион ривожланиш» илмий журнали, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган «XXI-аср технологиялари» илмий –техникавий, маънавий-маърифий оммабоп журнали ҳамда кенг оммага мўжалланган «QVANT» таҳлилий оммабоп журналлари нашри йўлга қўйилди. Инновацияларни тарғиб қилиш ва оммалаштириш ҳам индикаторларга ижобий таъсир кўрсатади, илмда рақобатдош инфраструктуралар ва янги йўналишларни очишга имкон яратади.

    Инновацион фикрлайдиган янги авлод ёшларини тарбиялаш мақсадида вазирлик таркибида Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика, астрономия ва информатика фанларига ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларга ихтисослаштирилган 2 та мактаб-интернатлари ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди

    Юқорида санаб ўтилганлар Инновацион ривожланиш вазирлиги республиканинг ГИИ рейтингига киритилиши бўйича олиб бораётган ишларининг бир қисми бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ижобий ислоҳотлар натижалари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасини Инновацион ривожлантириш стратегиясида белгиланган асосий вазифалардан бири — Ўзбекистоннинг ГИИ рейтингига кириши ва илғор давлатлар қаторидан жой олишига асос бўлади.

    28.07.2019, 19:20   Изоҳ (0)   12103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

    28.07.2019, 18:50

    Давлат тест маркази директори: келгусида тестдан олдинги ва кейинги жараёнларни очиқ намойиш этиш режада бор

    28.07.2019, 18:35

    ТИВ: Жанубий Кореяда тунги клуб конструкцияси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

    28.07.2019, 18:20

    Самарқанддаги тўйда китоб тарқатилди

    28.07.2019, 18:05

    29 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    28.07.2019, 17:35

    Ўзбекистонда «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилди

    28.07.2019, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!



    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Залужний: “Украина 1991 йилги чегараларни қайтаришга умид қилмаслиги керак”

    Дунё | 23 май, 13:43

    Netflixʼнинг Амир Темур ҳақидаги фильми премераси жорий йил ёзда бўлиб ўтади

    Кино | 23 май, 13:37

    Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    Ўзбекистон | 23 май, 13:13

    ЕЧЛ. Мусобақага йўлланма олган 24 та жамоа номи маълум

    Спорт | 23 май, 13:03

    UzAutoMotors Cobalt Midnight қиммат нархда сотилаётганини рад этди

    Ўзбекистон | 23 май, 12:43

    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

    Реклама | 23 май, 12:00

    Исроилда Ғазодаги “қирғин”ни қоралаган депутат мажлисдан олиб кетилди (видео)

    Дунё | 23 май, 12:27

    Машҳур фильмлардаги ҳамманинг эътиборидан четда қолган қўпол хатолар

    Кино | 23 май, 12:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.