Ҳиндистоннинг Бихар ва Жаркханд штатларида 23 июлдан бери давом этаётган момақалдироқли кучли ёмғир оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 51 кишини ташкил этди.
«ТАСС»нинг ёзишича, уларнинг 39 нафари Бихарда, 12 нафари эса Жаркхандда ҳалок бўлган. Бундан ташқари яна бир неча одамлар жароҳат олган. Ҳукумат жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
Аввалроқ яшин уриши оқибатида Ҳиндистон шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатида 32 киши ҳалок бўлгани ва 13 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)