Июнь ойида икки марта касалхонага ётқизилган Туниснинг 92 ёшли президенти Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий аҳволи оғирлашгани сабабли яна касалхонага ётқизилди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда унинг ўғли Ҳофиз Қоид ас-Сибсий маълум қилган.
Қайд этилишича, президент ҳарбий госпиталга ўтказилган. У 21 ва 27 июнь кунлари ҳам икки марта касалхонага ётқизилган эди. Касалхонага биринчи марта келтирилганида унинг маслаҳатчиси Фирас Кафрач бунга кутилмаганда тоби қочгани сабаб бўлганини айтган.
Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий 2014 йилдан буён президентлик қилиб келмоқда. Бундан аввал у бош вазир, ташқи ишлар вазири ва мудофаа вазири каби лавозимларда ишлаган.
Изоҳ (0)