Озарбайжон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли МиГ-29 самолёти машқ парвози чоғида ҳалокатга учради. Ҳозирда самолётни излаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 да Озарбайжон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли МиГ-29 самолёти билан алоқа тўсатдан йўқолиб қолди. Самолёт режа асосидаги ўқув-машқ парвозларини амалга ошираётган эди. У радарлардан йўқолиб қолди. Дастлабки тахминларга кўра, самолёт Каспий денгизига қулаган», — дейилади хабарда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда самолётни излаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия ҳам ташкил этилган.
Изоҳ (0)