Москва вилоятида истиқомат қилувчи тожикистонлик она-ўғил 4 нафар Ўзбекистон фуқаросини даласида қулдек ишлатгани маълум бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси вилоят бошқармаси хабар берди.
29 яшар йигит Серпухов туманидаги ерига Ўзбекистондан 4 нафар эркакни олиб келади ва 15 кунлик меҳнат учун 250 доллардан иш ҳақи ваъда қилади. Бироқ якунда улар нафақат маошсиз, балки паспорциз ҳам қолди: гумонланувчининг 51 яшар онаси зарур ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида паспортларини тортиб олди. Натижада улар фақат таом эвазига ишлашга мажбур бўлади.
Ўзбекистон фуқаролари бир ойдан ошиқ қишлоқ хўжалиги ишлари билан машғул бўлади, сўнг полиция бўлимига мурожаат этишнинг уддасидан чиқади.
Мазкур қилмишлари учун она-бола 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Терговчилар улар бундай «ҳунарлари»ни олдин ҳам қўллаганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)