Илм-фан оламида энг ёш физик-ядрочи номига даъвогарлик қилувчи янги номзод пайдо бўлди, деб ёзади BuildingTECH.
Ушбу эътирофга АҚШнинг Теннеси штатида яшовчи 13 ёшли Жексон Освалт сазовор бўлиши мумкин.
Освальт термоядровий синтез қурилмасини ясашга 12 ёшида аниқроғи 2018 йилнинг 19 январида киришган. Бола 13 ёшига тўлишига бир неча соат қолганида ўз олдига қўйган мақсадига эришганини маълум қилди.
Ўсмир 50 000 вольт энергия ёрдамида фаол плазма зонасига ядро қуйилишига эришиб, ўзи ясаган реактор ичидаги газсимон дейтерийнинг иккита атомини тебратишга муваффақ бўлди.
Бир неча қўшимча тадқиқотлар ўтказилганидан сўнг Освальт эришган натижаларига янада кучлироқ амин бўлди.
Освальтнинг муваффақиятини Open Source Fusor Research Consortium сайти ҳам тасдиқлади. Сайт администратори Жейсон Халлнинг сўзларига кўра, ўсмир ҳозирда термоядровий синтезга эришган ҳаваскорлар гуруҳи рўйхатига киритилган.
Освальтнинг ядровий реактор ясашига 10 минг доллар миқдорида маблағ сарфланган. Унга бу пулни ота-онаси берган.
Изоҳ (0)