Жанубий Америка футбол конфедерацияси Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг Копа Америка—2019 мусобақаси 3-ўрни учун кечган Чилига қарши ўйинда (2:1) майдондан четлатилиши юзасидан қарор қабул қилди, дея хабар берди TyC Sports.
Беллашувнинг 37-дақиқасида парагвайлик ҳакам Марио Диас де Вивар аргентиналик ҳужумчи ҳамда Чили ярим ҳимоячиси Гари Меделни бир-бирига қўпол муносабати сабаб майдондан четлатганди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жанубий Америка футбол конфедерацияси Мессини битта ўйинга дисквалификация қилди ҳамда 1500 доллар миқдорида жаримага тортди. Қўшимча дисквалификациялар бўлмайди.
Учрашувдан сўнг «Барселона» ҳужумчиси медал билан тақдирлаш маросимида иштирок этмади ва Жанубий Америка футболини коррупцияда айблади. КОНМЕБОЛ Мессининг ушбу гап-сўзлари юзасидан ҳали ҳукм чиқарганича йўқ. Месси фақатгина Медель билан бўлган воқеа учун битта ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда 1500 доллар миқдорида жаримага тортилди.
Мессининг ташкилотни коррупцияда айблагани бўйича ҳукм 15 кундан кейин ёки ундан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)