Миланнинг «Интер» клуби «Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькаонинг хизматларига қизиқиб қолди, деб ёзади Calciomercato.
«Рома» билан Эдин Жеко трансфери борасида келишга олмаётган миланликлар эътиборини Фалкаони олиб келишга қаратди. Бу йўлда «Интер»га Туркиянинг «Галатасарой» клуби рақобат тақдим этиши мумкин. Турклар «Монако» ва футболчининг ўзига молиявий тарафдан яхшироқ таклиф бериши кутилмоқда.
Шунингдек, клуб Фалкаога тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Мауро Икардининг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)