«Реал Мадрид» бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозирги ҳолатдаги нарсаларни ҳурмат қилишимиз керак. Биз клуб билан 31-санага қадар нималар бўлиши мумкинлиги ва нимани хоҳлашимизни яхши биламиз. Ўзгаришлар бўлиши мумкин: келувчилар ҳам кетиши мумкин бўлганлар билан ҳам. Погба борасида клуб билан режаларамиз бор. Кўрамиз, нима бўларкан. Айни дамда эса биз олдиндаги ўйинга бор эътиборимизни қаратгангамиз. Шундан кейин кўп нарса содир бўлиши мумкин», — дейди Зидан.Маълумот учун, «Реал» аввалдан Пол Погба трансферига қизиқиб келмоқда. Футболчининг ўзи эса «Манчестер Юнайтед»дан кетиш истагини билдирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)