«Ювентус» клуби Мойзе Киннинг нархини маълум қилди, деб ёзади Calciomercato.
Турин клуби 19 ёшли ҳужумчига 30 миллион евро нарх белгилади. Бундан ташқари қўшимча бонусларга ҳам эга бўлишни хоҳламоқда.
Кинни «Барселона» ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Шунингдек, унинг хизматларига «Арсенал» ҳамда «Эвертон» ҳам қизиқиб қолган.
2018/19 йилги мавсум Мойзе Кин А Серияда 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)