«Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаат «Менинг фикрим» веб-порталида 1 сутка ичида 10 мингдан ортиқ овоз тўплади.
Эслатиб ўтамиз, петицияда жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндириш таклиф қилинган эди.
Петиция порталга 29 июнь куни жойланган бўлиб, 18 июль куни бор-йўғи 28 та овоз тўплаган эди.
Мурожаатлар белгиланган 90 кунлик муддатда етарли овоз (10 000) тўпласа, ваколатли давлат органи — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)