• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё банклари ҳар бир оилани тадбиркор қилишга бел боғлаган тадбиркорни «синдирмоқда». Тадбиркор банклардан қарийб 1 миллиард сўм пулини ололмай сарсон

    Қашқадарёлик тадбиркор, «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонаси раҳбари Бекзод Бердиев «Дарё»га мурожаат қилиб, давлат раҳбари қарорига кўра ҳар бир оилани тадбиркор қилишга бел боғлаган Президент жамоасига қўшилганини, юртдошларини тадбиркор қилиш илинжида ўз маблағлари ҳисобидан қўшни Қозоғистондан чорва моллари келтириб аҳолига улашаётганини айтар экан, банклар унинг қарийб 1 миллард сўм пулини ўз вақтида тўлаб бермай сарсон қилаётганидан шикоят қилди.

    «Бойқўрғон паҳлавони» ХК қарашли чорва моллари.

    «Бойқўрғон паҳлавони» ХК қарашли чорва моллари.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор Бекзод Бердиевнинг иддаоси бўйича воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбирининг ёзишича, Қашқадарёдаги 8 та банкнинг тадбиркордан 971 миллион сўм қарзи мавжуд.

    «Айтиб қўяй, кредитга олган қўйларимни қайтариш ниятим йўқ»

    — «Ҳар бир – оила тадбиркор» дастурига мувофиқ биздан, хориждан чорва моллари олиб келтириш ва кафолат хатига асосан аҳолига кредит эвазига тарқатиш масъулияти юкланган, — дейди тадбиркор Бекзод Бердиев. — Шунга кўра, биз ўз ваъдамизни бажардик. Аммо банклар ваъдасида турмай, қарийб 1 миллиард сўм пулимизни бермай сарсон қилмоқда.

    «Ҳар бир – оила тадбиркор» дастурига мувофиқ таъминотчи вазифасини бажараётган тадбиркор сарфлаган маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида ишлари орқага кетаётганидан ташвишда.

    «Бойқўрғон паҳлавони» ХК кредит олганларга молини ўлчаб бермоқда.

    «Бойқўрғон паҳлавони» ХК кредит олганларга молини ўлчаб бермоқда.
    Фото: «Дарё»

    — Биз ҳам вазифани бажараётганда кимлар биландир ҳамкорлик қилганмиз, олди-бердимиз бор. Энди ҳамкорларимиз олдида ваъдасини бажаролмайдиган бебурд бўлиб кўринишни истамаймиз, — дея куюнади тадбиркор.

    — Ўғлим Отабек Шаймардонов номига «Агробанк»дан 30 миллион сўм 8 фоизлик кредит олиш ниятида ҳужжат тайёрлагандик, — дейди Замира Дўстмуродова. – Оилавий тадбиркорлик қилиш ниятида банк берган кафолат хати эвазига 20 бош қўй ва 2 та қўзи олдик. Энди таъминотчилар келиб, қўйни қайтириб олишларини айтмоқда. Банк қўйларнинг пулини тўлаб бермаётган экан. Биз ўтган фурсат давомида қўйни боқиш учун қанча харажат қилганмиз. Қолаверса, битта қўзини сўйиб ҳам едик. Мен «Президентимиз яратиб берган имкониятдан фойдаландим», деб хурсанд бўлиб юрибман. Агар банклар бундай қилса, Президент сиёсатига халқ ишончи сўнмайдими?

    Замира Дўстмуродова.

    Замира Дўстмуродова.
    Фото: «Дарё»

    Замира Дўстмуродова кредит эвазига олган қўйларини сақлаб қолиш, таъминотчига қайтариб бермаслик учун «Агробанк» Нишон филиали бошқарувчиси Баҳриддин Абдуллаев қабулига 20 маротаба борганини, банк бошқарувчиси ишни ҳал қиламиздан нарига ўтмагач, ҳатто Тошкент шаҳрига ҳам бориб келганини айтмоқда.

    — Нишондаги банк бошлиғининг ёнига 20 маротаба бордим, — дейди Замира Дўстмуродова. – Ресурс йўқ, ҳал қилиб берамиздан нарига ўтмади. Шунинг учун Тошкентга ҳам бориб келдим. Марказий банкнинг Азиз исмли ходими ресурс билан боғлиқ муаммо йўқлигини айтиб, тез орада иш ҳал бўлишини билдирди. Аммо ҳалигача жимлик. Айтиб қўяй, мен олган қўйларимни қайтариш ниятим йўқ.

    Нишон туманидаги Пахтазор МФЙда яшовчи Абдумалик Муродалиев ҳам 30 миллион сўм кредит расмийлаштирганини, эвазига 23 бош қўй олганини айтиб, уни ҳам шу муаммо ўйлантираётганини таъкидламоқда.

    Абдумалик Муродалиев.

    Абдумалик Муродалиев.
    Фото: «Дарё»

    «Кредитга берилган молни қайтариб олишса, боққан харажатларимни тўлаб беришсин»

    Нишон туманидаги «Навбаҳор» МФЙ раиси Қаршибой Каримов маҳалласидаги 288 нафар фуқаро 8 фоизлик кредит олиш истагини билдирганини, шундан 58 нафар киши кредит олишга муваффақ бўлганини таъкидлаб, 58 нафар фуқаро ҳам таъминотчи сифатида «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонасини танлаб, улар келтирган чорвадан харид қилганини билдирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Маҳалламиздаги кам таъминланган оилаларга ёрдам бўлсин деб, фуқароларнинг кредит олишига кўмаклашгандик, аммо бошимиз ташвишдан чиқмай қолди, — дейди МФЙ раиси Қаршибой Каримов. – Таъминотчи келиб, менинг пулимни тўлаб бермаган, молларимни олиб кетаман дейди, мол олган фуқароларимиз эса молни қайтариш нияти йўқлигини айтади. Бошимиз қотган.

    5 миллион сўмдан ортиқ кредит маблағи эвазига қора мол харид қилган 57 ёшли Ҳамза Чориев агар кредитга берилган қора мол қайтариб олинса, туман ҳокими қабулига кириб шикоят қилишини билдирмоқда.

    Ҳамза Чориев.

    Ҳамза Чориев.
    Фото: «Дарё»

    — Кредитга олган қора молимни қайтариб олиб кетаман дейишяпти, агар олиб кетишса мен ҳоким қабулига кираман ва ҳаммасини айтаман, — дейди Ҳамза Чориев. — Майли олиб кетишса ҳам менинг боққан харажатларимни тўлаб беришсин дейман.

    Режада 380 миллиард сўм, аммо 414 миллиард сўм берилди

    «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонаси иш бошқарувчиси Гулмурод Бердиев қарздор банклар уларнинг ҳисобидан даромад қилаётганини иддао қилмоқда. Унга кўра, берилганига 3 ой муддат бўлган кредит эгалари кўрсатилган фоизни мунтазам тўлаб келмоқда. Бундан эса банк яхшигина даромад қиляпти.

    Гулмурод Бердиев.

    Гулмурод Бердиев.
    Фото: «Дарё»

    — Кафолат хати эвазига олинган, аммо ҳали расмийлаштирилмаган кредит учун аҳоли фоиз тўлаётгани йўқ, — дейди Марказий банк Қашқадарё вилоят бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Ражабов. – Шунинг учун банк тадбиркорнинг пули эвазига тўланаётган фоиздан даромад қиляпти деган гап асоссиз.

    Файзулла Ражабов берган маълумотга кўра, Қашқадарёда «Ҳар бир – оила тадбиркор» дастурига асосан аҳолига 414 миллиард сўм кредит берилган. Республикадан белгиланган режада эса бу кўрсаткич 380 миллиард бўлган. Аёнки, республикадан вилоятга берилган маблағ 380 миллиард сўм бўлган. Марказий банк бош бошқармаси бошлиғининг сўзига кўра, аҳолига режадан ташқари берилган 34 миллиард сўм илгари берилган мақсадсиз кредитларни қайтариш эвазига берилиши кўзда тутилган. Аммо керакли маблағ ўз вақтида йиғилмагач, қарздорлик келиб чиққан.

    «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонаси раҳбари Бекзод Бердиевнинг маълумот беришича, тадбиркордан «Агробанк»нинг Нишон филиали 320 миллион сўм, «Халқ банки» Нишон филиали эса 205 миллион сўм, «Микрокредитбанк» Нишон филиали 236 миллион сўм қарз. Демакки, битта тумандаги 3 та банкнинг тадбиркордан қарздорлиги 761 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, тадбиркордан Китоб, Ғузор, Деҳқонобод ва Қарши туманида жойлашган тижорат банклари ҳам 210 миллион сўм қарздор.

    «Халқ банки» Нишон филиали биноси.

    «Халқ банки» Нишон филиали биноси.
    Фото: «Дарё»

    «Микрокредитбанк» Нишон филиали биноси.

    «Микрокредитбанк» Нишон филиали биноси.
    Фото: «Дарё»

    Банк мутасаддиси: «мухбир билан келган бўлсангиз, гаплашмаймиз»

    «Дарё» мухбири билан мулоқот қилган «Халқ банки» Нишон филиали раҳбари Жасур Ҳакимов ҳақиқатдан ҳам банкнинг тадбиркордан 205 миллион сўм қарздорлиги борлигини тан олиб, яқин кунларда тўлаб берилишини маълум қилди. Аммо «Агробанк» Нишон филиали раҳбарияти эса ОАВ ходимини ҳатто банк остонасига киритишни ҳам эп кўрмади. Тушунмаганимиз кириб-чиқувчиларни назорат қилаётган Қўриқлаш хизмати ходими барчанинг киришига рухсат бериб, «Дарё» мухбири ва унга ҳамроҳлик қилган банк мижози, таъминотчи тадбиркор Бекзод Бердиевни ичкарига киритмади. Кулгилиси эса, хусусий корхона иш бошқарувчиси Гулмурод Бердиевга қўнғироқ қилган банк кредит бўлими бошлиғи мижозига мухбир билан келгани учун гаплашолмаслигини айтгани бўлди.

    «Агробанк» Нишон филиали биноси.

    «Агробанк» Нишон филиали биноси.
    Фото: «Дарё»

    Қарийб бир соат давомида банк остонасида туриб, ичкарига киролмай қайтган «Дарё» мухбирига банк бошқарувчиси Баҳриддин Абдуллаев қўнғироқ қилиб, ярим соатда етиб келишини билдирса-да, банк бошқарувчисидан 2 соатда ҳам дарак бўлмади. Қисқасини айтганда, банк раҳбарияти ОАВ ходимини банкка киритмагани етмаганидек, «қулоғига лағмон ҳам илди».

    «Агробанк» Нишон филиали биносига кириб-чиқиш.

    «Агробанк» Нишон филиали биносига кириб-чиқиш.
    Фото: «Дарё»

    Журналистик суриштирувларимиздан маълум бўлишича, Қашқадарёдаги мавжуд тижорат банклари 10 га яқин тадбиркорлардан қарздор. Баъзи таъминотчиларнинг 2 миллиардлаб пули ҳалигача тўлаб берилмаган.

    Марказий банк вилоят бош бошқармаси масъулининг айтишича, айни кунларда республикадан маблағ берилиши кутилмаяпти.

    — Шунинг учун таъминотчилардан бўлган қарздорлик жорий йил якунига қадар Қашқадарёдаги банкларнинг ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда тўлаб берилади, — дейди Файзулла Ражабов.

    Демакки, тадбиркорга бир ҳафтада, ўн кунда тўлаб берамиз дейилган гаплар шунчаки, йўлига айтилаётган гаплар экан-да.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган «Ҳар бир — оила тадбиркор» дастурига кўра, вилоят аҳолисига республика белгилаб берган 380 миллиард сўм ўрнига, 414 миллиард сўм кредит берилиши ва режанинг ортиғи билан бажарилиши таҳсинга лойиқ, албатта. Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси масъуллари ва банк раҳбарларига бунинг учун раҳмат айтса арзийди. Аммо бунинг учун бинойидек ишлаб турган тадбиркорни «синдириш», ҳамкорлари олдида изза қилиш шартмикин?

    ПС. Мақола чоп этилиши арафасида Марказий банк Қашқадарё вилоят бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Ражабов «Дарё» мухбирига қўнғироқ қилиб, муаммо ҳал этилганини, вилоят маҳаллий бюджетидан марказий банкка 5 миллард сўм пул берилганини, натижада «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонасининг 971 миллион сўм пули ўтказиб берилганини маълум қилди.
     

    19.07.2019, 17:10   Изоҳ (0)   37958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бектемир туманида 35 метрли давлат байроғи ўрнатилди

    19.07.2019, 17:00

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    19.07.2019, 16:45

    Депутат Кабул Дусов Шавкат Мирзиёевдан уйғурларни ҳимоя қилишни илтимос қилди

    19.07.2019, 16:16

    «Ўзавтосаноат» активлари аукционда сотувга қўйилади

    19.07.2019, 15:39

    Фарғона вилояти ҳокими ўтказган сайёр қабулда 86 та мурожаат кўриб чиқилди

    19.07.2019, 15:25

    Шавкат Мирзиёев «Туризм тўғрисида»ги қонунни имзолади

    19.07.2019, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.