Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, «Мажнунтол» маҳалласида яшовчи 52 ёшли Н.Қ. 15 июль куни соат 23:00 атрофида ўз уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча шаҳардаги меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О.га енгилтак аёллар билан бирга бўлишига шароит яратиб берган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Аёллар — Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ж.М. хорижлик меҳмон мастлигидан фойдаланиб, унинг 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ш.С. ва Ж.М. ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан ўғирлик қилгани, Н.Қ.га нисбатан фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани учун жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар