Нью-Йоркда вояга етмаган Instagram-блогер Бянка Дэвисни ўлдириб кетишди, деб хабар беради «Zakon.kz».
Мазкур қотиллик бўйича гумонланиб қиз билан икки ой олдин танишган Брендон Кларк исмли йигит қўлга олинган. Полициянинг маълумотларига кўра, жуфтлик мусиқий концертга борган, шундан сўнг йигит Дэвисни бўғизлаб ташлаган ва унинг жасади тасвирланган суратни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
«Менимча, бу охирги постим. Улар мени олиб кетишгани келяпти. Мен қўрқинчи бир нарсага қўл урдим… Афсусдаман», — деб ёзади Брендон сурат остига.
Йигит ўз жонига қасд қилишга уринган, бироқ воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга тўсқинлик қилиб қолган. Ҳозирда Брендон Муқаддас Елизавета шифохонасига олиб борилган.
Instagram-блогернинг синглиси Оливия Дэвиснинг сўзларига қараганда, Кларк оиланинг яқин дўсти бўлган, ҳамма унга ишонган.
Ҳозирда қотиллик нима сабабдан юзага келганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)