Украиналиклар мамлакат президенти Владимир Зеленскийга Қрим ва Донбассни Россиядан сотиб олиш таклифини билдирди. «РИА Новости»нинг ёзишича, давлат раҳбари сайтида бу ҳақда тегишли петиция жойлаштирилган.
Ташаббус муаллифи Зеленскийга Москва билан ҳудудлар нархини муҳокама қилиш ва уни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишни таклиф қилмоқда. У украиналиклар президентдан жасоратли қарор қабул қилишини кутаётганини таъкидлаган ҳамда Қрим ва Донбассни қайтариб олишнинг бундай йўлига бефарқ бўлмасликка чақирган.
Изоҳ (0)