Россия ва Украина омбудсменлари Татьяна Москалькова ҳамда Людмила Денисова икки давлат маҳбусларини ватанларига қайтариш бўйича йўл харитасини белгилаб олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Омбудсменлар Россия ва Украина колониялари ҳамда тергов ҳибсхоналарида бўлиб турган шахслар рўйхатини алмашди. Денисованинг рўйхатида 150 киши, Москалькова ўз рўйхатидаги одамлар сонига аниқлик киритмади.
Энди улар рўйхатдагиларни авф этиш масаласида президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга мурожаат этиш ниятида.
Изоҳ (0)