Америка ҳуқуқ-тартибот органлари Перунинг собиқ президенти Aлexaндро Толедони қўлга олди. Бу ҳақда 16 июль куни Перу бош прокуратурасига таяниб, BBC хабар қилган.
«Korrespondent.net»нинг ёзишича, унинг қўлга олиниши ўтган йилнинг март ойидаёқ юборилган экстрадиция талаби билан боғлиқ. Толедо Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компаниясидан 20 миллион доллар пора олганликда айбланмоқда.
Собиқ президент бу айбловларни рад этган ва уни таъқиб қилиш сиёсий мақсадларда амалга оширилаётганини билдирган. Қайд этилишича, Толедонинг ўзи АҚШда яшаётганида Стенфорд университетида ўқитувчилик қилган.
Aлexaндро Толедо АҚШда март ойида ҳам қўлга олинган бўлиб, унда бу ичкиликка ружу қўйгани билан боғлиқ бўлган.
Изоҳ (0)