Эйфел минораси дунёда энг кўп суратга тушириладиган диққатга сазовор масканлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради «РИА Новости».
«Облако Mail.ru» дунёдаги энг машҳур диққатга сазовор масканлар рўйхатини тузиб чиқди. Компьютер технологияси ёрдамида мутахассислар саёҳатчиларнинг суратларига баҳо берди ва суратларда энг кўп тасвирланган жойларни аниқлади. Улар орасида энг машҳурлари — Эйфел минораси, Колизей ва Треви фаввораси.
Тўртинчи ўринни Барселонадаги Муқаддас оила ибодатхонаси эгаллаган бўлса, бешинчи поғонани Париждаги Нотр-Дам-де-Пари собори банд этди. Рейтингнинг кейинги ўринларидан, Ена кўприги, Пяцса-дел-Дуомо, Милан собори, Бурж-Халифа, Санта-Мария-дел-Форе жой олди.
Изоҳ (0)