Британиялик 8 нафар дўст 17 мамлакатни ортда қолдириб, ҳаж зиёратини амалга ошириш учун 7 июнь куни Лондондан велосипедда йўлга чиққанди. Бу ҳақда «Azan.kz» хабар бермоқда.
«Тур де Ҳаж» Буюк Британия, Франция, Германия, Швейцария, Лихтенштейн, Австрия, Словения, Хорватия, Босния ва Герсеговина, Сербия, Косово, Болгария, Греция, Туркия, Миср ва Саудия Арабистони бўйлаб ўтади.
Мазкур сафар охирида дўстлар Покистон, Шри-Ланка, Жанубий Африка ва Угандадаги қишлоқларда қудуқлар, мактаб ва масжидлар қуриш учун 500 минг фунт стерлинг тўплаш ниятида.
Ҳозирда 8 нафар дўст Туркияга етиб борди. Уларни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қабул қилди.
Изоҳ (0)