Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳунармандлар сулоласининг олтинчи авлоди бўлган Шариф Раупов Ғузор туманидаги Чақар маҳалласида истиқомат қилади. Эндигина 26 ёшни қарши олган бўлсада, ўзбек миллий заргарлик санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Айни кунда Шарифжон Ўзбекистондан олиб кетилган нодир заргарлик буюмларининг нусхаларини қайта тиклаяпти. Масалан, «Жевак» деб аталувчи тақинчоқнинг асл нусхаси Санк-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда. Унга кумуш, асл маржон, марварид каби қимматбаҳо тошлар билан зеб берилган.

— Икки йилдан буён Амир Темур бобомизнинг узугини тиклаяпман, — дейди Ш.Раупов. — Саркарданинг узуги жуда ноёб бўлган. Унинг устида Темурийлар салтанатининг муҳри бўлган. Мустақиллик байрамигача тайёр бўлади насиб этса. Асли эса Америка Қўшма Штатларидаги музейда сақланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар ёрдам ва ФВВ қутқарувчиларини жўнатади 
Маҳаллий
Андижонда ҳокимлик таклифи билан мактаб ҳовлисида қўшимча бино қуриб, ёшларни ишли қилишга уринган тадбиркорнинг ноқонуний қурилиши бузиб ташланиши мумкин 
Крипто
2022 йилда хакерлар крипто инвесторлардан деярли 4 миллиард доллар ўғирлагани маълум бўлди