Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани «Қўйлиқ» деҳқон бозорининг марказий кириш йўлагида 39 ёшли А.Я. ўзаро жанжал туфайли 53 ёшли Т.Ф.га пичоқ билан жароҳат етказган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 15 июль куни содир бўлган.
Оқибатда Т.Ф. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Я. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)